Энергетика кўргазмасига ташриф
Жорий йилнинг 15-17 май кунлари Тошкент шаҳридаги ЎЗЭКСПОМАРКАЗда “Power Uzbekistan-2019” ва “OGU-2019” номи билан энергетика ва нефт-газ соҳалари бўйича халқаро кўргазмалар ўтказилди.
“Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти” факультети “Электр энергетикаси” йўналиши 2 босқич талабалари «ЭТваҚТЭМ» кафедраси аъзолари доц. О.Ж. Пиримов, ассистентлар А.Санбетова ва О.Қиличовлар бошчилигида 16 май куни Тошкент шаҳридаги ЎЗЭКСПОМАРКАЗда ташкил этилган ЭНЕРГЕТИКА кўргазмасига қатнашдилар. Кўргазмада замонавий электрон қурилмалар, янги яратилган қайта тикланувчи энергия манбалари, мобил электр станциялар ва улардаги инновацион технологиялар намойиш этилди. Талабалар соҳага доир қизиқарли ва зарур маълумотларга эга бўлдилар.
“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов