"Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети мураббийлар кенгаши раиси ҳисоботи
2020 йилнинг 17 июнь куни институтда 2019-2020 ўқув йилида маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий ишлар юзасидан "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети мураббийлари кенгаши раиси А.Боротовнинг ҳисоботи эшитилди. Мазкур ҳисобот йиғилишида факультет декани бошчилигида барча мураббийлар ҳамда факультетда таълим-тарбияга масъул кишилар иштирок этишди. Ҳисобот йиғилиши ЗООМ платформаси орқали масофадан туриб амалга оширилди. Шунингдек, мазкур йиғилишда институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев ҳам институт Бош мураббийи З.Исмоиловалар ҳам иштирок этди.
Кун тартибидаги муҳокама этилган масала якунланган ўқув йилида "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультетида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий ишларнинг амалга оширилганлиги ҳолати ҳамда мазкур йўналишда қилинган ишлар сарҳисоби бўлди. Ҳисоботда факультет бош мураббийи томонидан ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар, гуруҳ мураббийларининг йил давомидаги фаолияти, пандемия шароитида мураббийларининг талабалар билан масофадан туриб ишлашида эришилган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтилди. Ҳисобот эшитилгандан сўнг жараён савол-жавоб тарзида давом этиб, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев, институт Бош мураббийи З.Исмоилова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров, институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси А.Бердимуродов томонидан берилган саволларга жавоб берилди. Ҳисобот якунида гуруҳ мураббийларининг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати