Амалиётчилар илмий-амалий инновацион семинарда
Айни пайтда ишлаб чиқариш амалиётида Сирдарё вилояти Оқолтин туманида бўлиб турган “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” ва “Гидротехника қурилиши” талабалари профессор-ўқитувчилар билан биргаликда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилган “Полиэфир композит материалларидан суғориш латокларини тайёрлаш технологиялари” мавзусидаги илмий-амалий семинарида фаол иштирок этишди.
Талабалар илмий изланишлар натижасини кўриб ижобий тааъсуротлар билан қайтишди, учрашув савол жавобларга бой бўлди, семинарда ирригация тизимлари хавза бошқармаларининг вакиллари, маҳаллий ҳокимият органларидан ташқари хорижий “ИНДОРАМА” агрокластери вакиллари сифатида кластернинг халқаро грантини ютишга муваффақ бўлган Австралиялик Мr. Роберт бошчилигидаги олимлар гуруҳи ҳам иштирок этишди.
Улар хозирда 3000 гектардан ортиқ ерларни текислашда ЖПС қурилмаси билан жиҳозланган ер текислаш машиналаридан фойдаланишмоқда. Хорижлик меҳмон ГИМ кафедраси ассистенти И.Турдибеков билан суҳбатда ТИҚХММИ ва унинг ҳозирги фаолияти билан танишлигини, ижобий фикрда эканлигини айтиб ўтди, шунингдек Мr. Роберт Африка қитъаси ва Австралияда бажарган экинларни ер остидан намлатиб суғориш технологияси суҳбатдоши томонидан ҳам Арнасой туманида ундан фарқли равишда бажарилганини эшитиб тез орада натижаларни кўриш учун ташриф буюриш ниятини билдирди. Амалиёт давом этади…
ТИҚХММИ матбуот хизмати