Маҳалла ёшларига маслаҳат

Буюк шоир ва мутафаккир Aбдураҳмон Жомий эътироф этганларидек, “китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда, ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.” Бундай  мазмундаги ҳикматлар халқ хазинасидан ҳам ўрин олган. Жумладан, “Китобсиз ақл – қанотсиз қуш”, “Билим – ақл чироғи”, “Гўзаллик – илму маърифатда”. Неча минг йиллардан буён инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб келаётган, уларнинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ва китоб ўқишни канда қилмасликдир. Айниқса, ёшларнинг ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.

Институт ректорининг 2021 йил 10 майдаги “Институтга бириктирилаган маҳаллаларда манзилли ишларни олиб бориш тўғрисида”ги 228 А/Ф-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетига бириктирилган “Оқибат” маҳалласи  ёшлари ҳамда фаоллари билан юқоридаги мавзуда давра суҳбати ташкил этилди.

“Оқибат” махалласи раиси М. Юлдашева, Ўқув ишлар бўйича проректор Б.Худаяров, ГИМ факультети декани Б.Норов, иқтидорли шоир Бобомурод Одилов, институт доценти Р. Жуманиёзовлар мавзу юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирдилар. Маҳалла ёшларига мотивация берилди. Улар ўзларининг келажакдаги мақсадлари ҳақида ҳам сўзлаб, йўл-йўриқ ва маслаҳатлар олишди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати