Замон билан ҳамқадамлик
Ҳар даврнинг ўз талаб ва тақозоси бор. Шундай экан, давр билан ҳамнафас бўлиш ғайрат-шижоатдан, давлатимиз ва ҳукуматимиз талабларига “лаббай” деб жавоб бериш ва юксак интеллектуал салоҳиятдан далолат беради. Интернет сайтларида бизнинг Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институтимиз олдинги қаторларда тургани ҳақидаги хабар барчамизга фахр-у ифтихор бахш этади.
Ўзбекистонда илк марта ОТМлар рейтинги тузилди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ОТМлари рейтингини ишлаб чиқди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизматига таяниб, “Gazeta.uz” шундай хабар беради.
Рейтинг ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси ҳамда QS, ARWU, TIME каби йирик рейтинг агентликлари услубларига таянган ҳолда тузилди. Олий таълим муассасалари жами 23 та индикатор асосида баҳоланди.
Март-июн ойларида 57 та олий таълим муассасаси фаолияти таҳлил қилинди ва тажриба-синов тариқасида рейтинг ишлаб чиқилди.
Натижада кучли 10 таликка қуйидаги олий таълим муассасалари кирди:
1. Ўзбекистон миллий университети;
2. Тошкент давлат шарқшунослик институти;
3. Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институти;
4. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти;
5. Самарқанд давлат университети;
6. Тошкент тиббиёт академияси;
7. Тошкент давлат стоматология институти;
8. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
9. Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти;
10. Тошкент ахборот технологиялари университети.
Рейтингда қуйи поғоналарни эгаллаган 10 та олий таълим муассасалари қуйидагилар бўлди:
48. Наманган муҳандислик-технология институти
49. Навоий давлат педагогика институти
50. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
51. Қарши давлат университети
52. Жиззах политехника институти
53. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
54. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
55. Миллий рассомчилик ва дизайн институти
56. Жиззах давлат педагогика институти
57. Қўқон давлат педагогика институти.
Бундан ташқари, ижтимоий-гуманитар, техника, технология, қурилиш, санъат, маданият, спорт ҳамда тиббиёт соҳалари бўйича ҳам рейтинглар шакллантирилди.
Барча олий ўқув юртлари қаторида ҳамма рейтинг натижалари бўйича ижобий натижалар, ибратли кўрсаткичлар билан олдинги сафда бориш туйғуси бизга куч ва қудрат бахш этади.
“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов