Институтимиз ходими халқаро форумда иштирок этди
Жорий йилнинг 6-9 август кунлари, Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон ҳамда Оқмола вилоятларида бўлиб ўтган Қозоғистонда ёшлар йили муносабати билан ташкил этилган “Burabay Forum: Қозоғистонда халқаро ҳамкорлик” халқаро ёш олимлар форуми бўлиб ўтди. Форумда Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти-Елбасы фондининг кенгаши аъзолари билан бир қаторда, Қозоғистон, Арманистон, Белоруссия, Венгрия, Хитой, Қирғизистон, Литва, Россия, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ҳамда Украинадан ташриф буюрган 120 дан зиёд ёш олимлар иштирок этдилар. Мазкур дискуссия кўринишида ўтган тадбирда таълим сифатини янада яхшилаш, соғлиқни сақлаш, агросаноат мажмуи ва турли хил йўналишларга қаратилган инновацион ғоялар ва таклифлар қатнашчилар эътиборига тақдим этилди.
6 август санасида Нур-Султон шаҳрида жойлашган Назарбаев фонди биносида, тадбирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти-Елбасы фонди директор вазифасини бажарувчи Асет Исекешов, Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти-Елбасы фонди директор ўринбосари Игорь Рогов, Қозоғистон Республикаси Конституцион кенгаши раиси Қайрат Мами, Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров ҳамда 10 га яқин вазирлик ва агентликлар раҳбарлари тадбирга йиғилаганларни мазкур “Burabay forum: Қозоғистонда халқаро ҳамкорлик” халқаро ёш олимлар форумининг тантанали очилиши билан қутлашди.
Тадбирнинг 2 куни Қозоғистон республикасининг Оқмола вилоятида жойлашган Боровой дам олиш масканида бўлиб ўтди. Қувонарлиси шундаки, институтимизнинг Халқаро рейтинг фаолиятини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Ғиёсиддинн Ғозиев форумнинг “XXI аср Агросаноат мажмуи: таълимда инновация” сексиясида Қозоғистон, Хитой, Тожикистон, Россия ҳамда Украинадан ташриф буюрган ёш олимлар билан бир қаторда ўзи фаолият олиб борган илмий иш мавзусида тақдимот қилди.
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов