Тил – миллат кўзгуси!

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори халқимиз томонидан қизғин кутиб олинди. Боиси, ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида тутган ўрни беқиёсдир. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультетида 18 октябрь куни “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда "Маърифат" газетаси бош муҳаррири Хусан Карвонли, газетанинг олий таъим бўлими бошлиғи А.Умаралиев, Гуманитар фанлар кафедраси мудири Ш.Ўлжаева  профессор-ўқитувчилар ҳамда 1-курс талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Бундан 30 йил олдин қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни она тилимизнинг ҳуқуқий мақомга эришишига замин яратгани, ўзбек тилининг ўзига хос жозибасидан, бой луғатидан фойдаланиш билан бирга, уни илмий асосда ўрганиш ҳамда янги-янги атамалар, сўзлар билан тўлдириб бориш учун кенг имкониятлар бергани алоҳида таъкидланди. Ўзбек тили давлат тили сифатида мамлакатимизда яшовчи миллат ва элатларнинг тиллари ва бошқа хорижий тиллар билан биргаликда ривожланаётгани, таълим муассасаларида етти тилда ўқитилаётгани, жамиятимиз ҳаётида миллатлараро аҳиллик, бирдамлик ҳамда ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим омил бўлаётгани алохида қайд этилди.

            "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультети декан ўринбосари О.Рўзибаев ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов