Эътибор эҳтиромга эшикдир
Кексалик нуронийлик демакдир. Ҳаёт аччиқ-чучугини тотган инсонда комиллик сифатлари намоён бўлади. Барчани бирдек тушуниш, сабр, юмшоқлик каби фазилатлар инсонда йиллар давомида шаклланади ва улуғ ёшда айни юксакликка кўтарилади. Инсон навқирон пайтида оловга ўхшайди. Марраларга тезроқ эришгиси, муаммоларни осон ва тез ҳал қилишни истайди. Натижада хатоларга йўл қўяди. Аммо инсон кексалик мақомига эришганида бамисоли сокин уммонга айланади. Унинг бағри шу қадар кенг бўладики туби ҳикмат ва жавоҳирларга бой бўлади. Ҳар қандай чигалликни босиқлик ва ақл билан ечишни жуда яхши билади.
Бизнинг институтимизда ҳам ана шундай ҳикматга бой устозларимиз талайгина. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти касаба уюшмаси қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб қувватлаш, жамиятдаги ўрнини янада ошириш ҳамда “Кексалар ҳафталиги”ни юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 18-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтимизда кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган нуроний ёшдаги профессор-ўқитувчиларнинг маънавий хордиқ олишлари учун Ўзбекистон Миллий Академий драма театрида бўлиб ўтадиган спектаклга билетлар топширдилар.
Институт Касаба уюшмаси ходими У.Манзирбоев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов