Геодезик қийматларни геоахборот тизими дастурларида қайта ишлаш
Ҳозирда деярли барча тармоқлар ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини юритади. Ахборот технологиялари коммуникацияда, бошқарув соҳасида, уларнинг асосида таълим дастурлари, геологик-қидирув ва ресурсларни қазиб олиш, замонавий саноатда, тиббиётда, хавфсизликни таъминлашда зарур бўлган юқори технологиялар ишлаб чиқилади ва тадбиқ этилади. Институтимизда таълим олаётган ҳар бир талаба қайси йўналишда таълим олишмасин албатта ўзларини соҳаларига тегишли бўлган янгиликлар, маълумотларни Ахборот технологиялари билан боғлиқ ҳолда билим ва кўникмага эга бўладилар. Бугун 19 октябр 2018 йил 3 жуфтликда Геодезия ва геоинформатика кафедраси катта ўқитувчиси Мухторов Ўзбекхон Бурхонович “Геодезия, картография ва кадастр” йўналиши 4 босқич талабаларига Геодезик қийматларни геоахборот тизими дастурларида қайта ишлаш мавзусида Очиқ маъруза ўқиди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчи ҳамда институт Илмий котиби, доцент, Ойматов Рустам Камариддинович иштирок этишди.
Маъруза аввалида маърузачи ГАТ оиласига мансуб дастурий таъминотлар ҳақида талабаларга тушинчалар бериб, Геоахборот тизимининг замонавий дастурлари ва ArcGIS дастури ва унинг иловалари тўғрисида қуйидагича маълумот берди:
“Ҳозирги вақтда жаҳонда кўплаб ГИСлар ишлаб чиқилган, лекин уларнинг имкониятлари бир хилда эмас. Замонавий ГИСларни дастурий таъминотларсиз тасаввур қилиш жуда қийин. Чунги бу дастурлар ГИС ни турли босқичларида турли масалалрни ҳал этишда фойдаланилади. ГИС дастурлари исталган карталарни яратиш имконини берувчи, кучли ривожланган, ҳужжатлаштирилган ва турли хусусиятли маълумотларни компьютерга киритиш воситаларига эга бўлган (дегитайзерлар, сканерлардан тортиб то космик тасвирларга ишлов беришгача), жуда катта ҳажмли ахборотларга ишлов берувчи ва қуввати анча катта ишчи станцияларни, ёки жуда катта қувватли шахсий компьютерларга ва тармоқли компьютер тизимларига ўрнатилган дастурларни келтириш мумкин. Бугунги кунда илмий тадқиқотлар ва амалий фаолиятда кўплаб ГИСлар ишлатилади, лекин улар орасида хозирги кунда энг машхури ва кўплаб давлатларда, жумладан Ўзбекистонда хам фойдаланиб келинаётгани ESRI компаниясининг ArcGIS дастуридир.” Маъруза сўнгида Ойматов Рустам Камариддинович мавзу бўйича ўз фикрларини билдирдилар, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти