Институтимизда янги расмий делегация
Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИМ) институти ижрочи директори Саид Шакэл Шах, институт директор ўринбосарлари Лианг Зичин ва Искандар Абдуллаев, стратегик режалаштириш бўйича етакчи мутахассиси Батсайжан Загдрагча ташкил топган расмий делегация институтимизга ташриф буюрди.
Институт ректори проф. У.Умурзаков институтнинг ўқув ва илмий фаолияти билан таништириб ўтишди. Учрашув иштирокчилари ўзларининг таништириш ва фаолиятлари хусусида сўзлаганча, МОМИМ ижрочи директори С.Шах томонидан институтнинг кенг қамровли фаолияти ҳақида маълумот берилди. Музокарада минтақадаги қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, транспорт ва логистика соҳалардаги ислоҳотлар хусусида ўзаро фикр алмашишди.
Институт ректори, проф. У.Умурзаков томонидан МОМИМнинг тадбирларида ҳам институт ресурсларидан фойдаланиш таклифи киритилди. Таклиф ўринли эканлиги ва ўрганиб чиқилиши айтиб ўтилди. Музокара ўзаро илиқ ва дўстона шаклда ўтди.
Учрашув сўнггида эсдалик совғалар тақдим этилди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов