Ўн кунликлар бўйича суғориладиган майдонга бериладиган “нетто”, “брутто” сув сарфлари ва сув ҳажмининг миқдорини ҳисоблаш
Бугунги кунда илм-фан қаторида қишлоқ хўжалик соҳаларида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Сув истеъмолчилар уюшмалари таркибидаги фермер хўжаликларида сувдан фойдаланиш бугунги кунда суғориш иншоотлари ва тармоқларнинг яроқсизлиги натижасида 830 минг га ерларни суғоришда қийинчиликлар бўлмоқда. 1 млн 300 минг га суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, 18 минг км коллектор-дренаж тармоқларини босқичма-босқич тозалаш, 103 та йирик, 720 та ўрта ва кичик сув иншоотларини янгилаш ва таъмирлаш кераклиги тўғрисида президентимиз томонидан қаттиқ танқид қилинди ва мана шу тадбирларни амалга ошириш учун 1,5 трлн маблағ ажратилди.
Шу мавзуда бугун институтимиз Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси ассистенти Мухаммадиева Матлуба Тоҳировна 4 босқич талабаларига Очиқ маъруза ўтди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти