ТИҚХММИга янги делегация ташриф буюрди

Москва давлат геодезия ва картография университети ректори Камынина Надежда Ростиславовна, Иқтисодиёт ва молиявий текширув бўйича проректор Дымный Сергей Сергеевич институтимизга расмий ташриф буюришди. Шунингдек, “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси Абдуллаев Абдушукур Хамидович, Ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия ва картография бўлими бошлиғи Эргешов Ихтияр Махкамбаевич, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Абдугафурова Зилола Абдуллаевна ҳам делегацияга ҳамроҳлик қилишди. ТИҚХММИ ректори проф. Ў.Умурзаков учрашувни очиб бергандан сўнг, институт ҳақида видеоролик қўйиб берилди.

Делегация раҳбари Надежда Ростиславовна Тошкентда МИИГАиК филиалини очиш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтди. Ректор проф. Ў.Умурзаков бунинг учун ҳар томонлама ва пухта ўрганиб чиқиш, жумладан, ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий омилларини кенг қамровли ўрганиш лозимлигини айтиб ўтдилар. МИИГАиК ректори Надежда Ростиславовна юқорида санаб ўтилган масалаларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб яна бир бор ташриф буюришини таъкидлаб ўтди. ТИҚХММИ ректори проф. Ў.Умурзаков доим ёрдамга тайёрлигини айтиб ўтишди.

Учрашувдан сўнг меҳмонларни "Ер ресурсларини бошқариш" факультети декани Ш.Нарбаев факультет ГАТ ва Геодезия лабораториялари, аудитория ва маъруза залларини кўрсатишди. Сўнгра меҳмонлар ЭкоГАТда жойлашган Ситуацион марказига олиб борилди. У ерда ГАТ ва масофадан зондлашнинг сўнгги технологияларини қўллаган ҳолда олинган илмий натижалар билан ўртоқлашди. Жумладан, масофадан зондлаш ва ГАТ технологияларни қўллаган ҳолда Сирдарё, Навоийда олинган илмий натижалар хусусида батафсил маълумот берилди. Меҳмонлар институтимизга келганидан бағоят хурсанд бўлишганини ва келгусида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов