Ижодкор қизлар давраси

2020 йил 18-декабрда 3 талабалар турар жойида тарбиячи педагог А.Хайитова ташаббуси билан “Ижодкор қизлар давраси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда  институтимиз  “Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши” раиси З.Исмаилова, кенгаш аъзолари З.Ҳафизова, Н.Холиқова, О.Рўзиқулова, Ер ресурсларини бошқариш факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси”  кафедра профессор-ўқитувчиларидан: Д.Мустафоева, Д.Муқимова, ТТЖ деректори И.Бухоров ва институт психологи М.Мухамедова ва А.Азимовлар ҳамда талаба-қизлар иштирок этишди. Нозик жуссаларига ярашган, чиройли миллийлик уфуриб турган кийимларни кийиб олишган, сочлари ўзларига ярашиғлик турмакланган қизлар 5 та муҳим ташаббус доирасида энг фаоллари – эпчиллигу чаққонликда, пазандаликда, зукколик ва билимда ўзларининг бошқалардан устун эканликларини билдириш мақсадида ўз иқтидорларини барча  йиғилганларга намойиш этишди. Мазкур тадбирда 5та муҳим ташаббус доирасида кўргазмали либослар, маззали салатлар, мусиқий чиқишлар, ҳамда миллий кураш ва саҳнавий чиқишлари билан йиғилганларни хушнут этилар.

Тадбир сўнгида “Юртбошимиз илгари сурган беш ташаббусни тўла амалга оширишни биз зиёлилар ўз зиммамизга олишимиз зарур,” – деди институтимиз  “Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши” раиси профессор  З.Исмаилова  – Бугун ўзини жамият тараққиёти учун бурчлиман, деган инсон уйғонмаса бўлмайди! Уйғоқлик – жамият ҳаётига бефарқ бўлмаслик, лоқайд яшамаслик демакдир! Бу борада қилишимиз зарур бўлган ишларимиз жуда кўп. Бугун кимдандир кўрсатма кутиб ўтирадиган давр ўтди. Ҳар бир онгли инсон қалб амри ила ўзи ҳаракат қилмоғи зарур. Давлатимиз раҳбарининг “Зиё нури – олийгоҳдан бошланади” деган сўзларини ўзимизга шиор қилиб олишимиз даркор. Эртага бу қизларимиз нафақат оилада яхши бека, фарзанларига яхши она қолаверса  жамиятимизда муносиб иш ўринларини эгаллашларига биз ишонамиз деб ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Тадбир сўнгида барча талаба- қизларимизни кириб келаётган янги 2021 йил байрами билан табриклаб, ота-оналарини ҳам институт раҳбарияти номидан табриклаб қўйиш кераклиги  айтиб ўтилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати