Дунё бўйлаб сирлашув

Телевидение халқ ҳаётининг кўзгуси сифатида аҳамиятлидир. Халқнинг дарду ташвишларидан огоҳ қилиш воситаси сифатида у қимматлидир. Телевидениеда фаолият юритувчи ижодий ва техник гуруҳнинг телетомошабинлар билан учрашуви, ижодий мулоқотларининг кенг йўлга қўйилиши ҳам ижтимоий ҳаётимиз учун кенг имкониятларга йўл очади. "Дунё бўйлаб" телеканали ижодкорлари мана икки йилдирки, бир анъанага содиқ бўлиб келмоқдалар. Бу гал улар Институтимиз талабалари билан учрашув ташкил этишди.

Жорий йилнинг 29-март куни институтимизга ташриф буюришиб, "Дунё бўйлаб" телеканали "Ахборот-таҳлилий дастурлар" муҳарририятининг бош муҳаррири Ғофир Жамолов, "Болалар ва ўсмирлар дастури" муҳарририятининг бош муҳаррири, фалсафа фанлари доктори Фаррух Олимов, "Кинотеатр" телеканали бош муҳаррири Абдулҳай Атаходжаев, "Яшил сайёра", "Турфа олам" каби кўрсатувларнинг бошловчиси Авазхон Ҳошимовлар сўзга чиқиб талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Президентимиз тараққиётимизнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида Туризмга алоҳида эътибор бераётганлари сир эмас. Айнан Туризм компанияси "Дунё бўйлаб" телеканалининг ахборот ҳамкори сифатида иш олиб бораётгани ҳам бежиз эмас.

   Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов