Пойтахт бўйлаб саёҳат

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг жорий йилнинг 16 апрелдаги 87-01-253 - сонли хатига мувофиқ, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаларининг Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, “Ҳумо аренаси” ва “Тошкент сити” (“Toshkent City”)га ташрифи юзасидан режа-жадвали тасдиқланди. «Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг 2 - курс талабалари гуруҳ мураббийлари билан биргаликда  Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, “Ҳумо аренаси” ва “Тошкент сити” (“Toshkent City”)га бориб келишди. Бундай саёҳатдан талабаларимиз “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази” қурилиши жараёнлари билан бориб танишишди. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича маъсул Бекзод объект билан таништирди. Шунингдек “Ҳумо” аренада экскурсия давомида талабаларга “Ҳумо” аренаси тўғрисида, ўтказиладиган тадбирлар ва спорт мусобақалари ҳақида маълумотлар берилди. Аренанинг бўлимлари, махсус бўлимлари билан танишилди, дизайн жиҳатдан арена тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 Талабалар иштиёқ ва қизиқиш билан экскурсияда фаол иштирок этишди.    Янги мультифункционал муз мажмуаси – Ўзбекистон учун эксклюзив лойиҳа ва бугунги кунда азим шаҳарнинг энг аъло спорт-маданият маркази деган номга даъвогар ва сазовор бўлмоқда. Талабалар саёҳат давомида илм-фанни чуқур ўзлаштириш ўз келажаги ва мамлакат тараққиёти учун катта ҳисса бўлишини қалбдан туйдилар.

“Ер ресурсларини  бошқариш” факультети декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов