Ватанни севиш иймондандир
1-февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Ер ресурсларин бошқариш» факультети, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилиги вакиллари билан ҳамкорликда «Ватанпарварлик – олий фазилат» мавзусида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирнинг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Олимпия қўмитаси Республика спорт тиббиёт илмий амалий маркази психологи Зилола Тўлаганованинг тренинги бўлиб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон халқ таълим аълочиси, ёзувчи Обиддин Маҳмудовнинг ФАРЗАНДНОМА китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб ҳақида тайёрланган видеоролик ва ёзувчи драматург Усмон Азимнинг “Кундузсиз кечалар” спектаклидан парча намойиш этилди. Тадбир қизиқарли савол жавоб форматида бўлиб ўтди. Фаол қатнашган 4- курс талабалари Ш.Абдуғниев, Б.Юнусов, Ж.Абдураззоқов ва О.Абдуллаевлар ёзувчи томонидан ФАРЗАНДНОМА китоби ва аудио ёзувлари жамланган CД дисклар билан тақдирланди. Ушбу тадбирдан талабалар ўзлари учун жуда фойдали маълумотларга эга бўлишди.
Фарзанднома тилга кирганда…
Тарбия- ота-она билан фарзанд ўртасидаги ипсиз боғловчи мустаҳкам ришта.
Меҳр ва қаттиққўллик, ўзаро ишонч ва самимият рамзи.
Гўзал тарбия – ўз вақтида, лозим тарзда ҳамда мантиқий давомийлик асосида олинган тўғри тарбиянинг самараси ҳисобланади.
Билим – инсоният топган жавоҳирлар сандиғининг нодири, ақл шамчироғи, ихтироларнинг аълоси, неъматларнинг ноёби эрур…
EРБ факультети ёшлар етакчиси Ш. Ҳамидуллаев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов