Бувижоним либослари хоc-у мос

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 8-октябрдаги 87-02-2586 - сонли хатининг ижросини таъминлаш билан бирқаторда талаба қизларимизни миллий либосларимизни тарғиб қилиш мақсадида Жорий йилнинг 17-январида институтда “Бувижоним кийган либослар” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Либос — кишининг ташқи кўриниши, маънавий дунёси, тафаккури ҳамда ички хислатларини ўзида намоён эта олиш хусусиятига эгадир. Ҳар бир киши ўзи кийган либоси орқали бошқалар тасаввурида ким ва қандай одам эканлигини кўрсатиб беради.

Ушбу тадбирда институтнинг ГИМ  ва ГТҚфакультети талаба қизлари ва Ҳ.Олимжон номли маҳхалла фуқаролар йиғини мутахассиси М.Абдурахманова ва Лашкарбеги МФЙ мутахассиси З.Расулий ва профессор-ўқитувчилар  фаол иштирок этишди. Бугунги кунда юртимизда кийиниш маданиятига бўлган эътибор талаб даражаси сифатида кўрилмоқда. Айни кунларда “Оммавий маданият” таъсири остида Европа мамлакатларида ҳозирда урфга кирган “йиртиқ-ямоқ” кийимларни биз кўча-кўйларда ёшларимизда ҳам кўриб бормоқдамиз. Очиғи охирги пайтларда буларни кўравериб, ажабланмай ҳам қўйдик.

З.Расулий сўзга чиқиб,  ушбу танловни ўтказишимиздан асосий мақсад эса ёшларимизни маънавиятида тарихий қадриятларимизга бўлган эътиборини ошириш, келажакда улар баркамол инсон бўлиб тарбия топишига эришишдир. Албатта, бунинг замирида ёшларимизнинг кийиниш маданиятига бўлган муносабати яхшиланади, шу билан бирга ўзбек миллий қадриятларимизни асраб-авайлашда давом этади.

Институт хотин-қизлар қўмитаси б.т.раиси З.Хафизова ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов