Халқнинг мустаҳкам қалқони

“Армия – халқимизнинг мустаҳкам қалқонидир!” – дея таъкидлайди юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев. Мустақиллигимизнинг илк йилларидаёқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди. Бугунги кунда Қуролли кучларимиз салоҳияти, мард ўғлонларимиз жасорати биан фахрлансак арзийди.

Қуролли кучларимизнинг давлатимиз тинчлигини сақлашдаги беқиёс аҳамиятини теран англаш мақсадида “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети Хотин-қизлар кўмитаси ташаббуси билан факультетнинг фаол талаба қизлари ўртасида  “Менинг Армиям – менинг фахрим!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловда фаол иштирок этган ва ўз фикрларини ижодий руҳда равон баён этган қизлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

“Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети Хотин-қизлар кўмитаси раиси  А.Т.Санбетова ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов