Тўйлардаги исрофгарчиликларга қарши
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги № 2736-III/ ҚҚ-592-III-сонли хатини ижросини таминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 январь куни мавзу юзасидан "Ер ресурсларини бошқариш" факультетида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида “Ёшлар ўртасида оиланинг муқаддаслиги, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг ихчам ва тартибли ўтказилиши тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик маҳалласидан нуронийлар кенгаши раиси Ф.Исмоилов, маҳалла фаоли С.Азимхажаева, масъул котиб М.Камолдинова, Хотин-қизлар кенгаши раиси З.Шарипова, хотин-қизлар бўйича масъул мутахассис Л.Чанишовалар сўзга чиқиб, урф-одатлар, удумлар замон янгиланиши билан янгиланиб бораверади, лекин ўз аслини йўқотмаслиги кераклиги ҳақида сўз юритишди.
Бундан 25-30 йил муқаддам халқимиз хурсандчиликлари, тўй — маросим, маъракаларини кишилар ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб хонадонларида ўтказардилар. Ҳар бир маҳалла, қишлоқларда халқ тадбирларининг эҳтиёжига етарли ашёлар — қозон-ўчоқ, идиш-товоқ шу каби жиҳозлар маҳалладаги ишончли кишининг хонадонида сақланиб турар, тўй-маросим қиладиган кишига фойдаланиш учун бериларди. Маҳалладаги ҳар бир тадбир оқсоқолнинг рухсати ва белгилаган вақтида ўтказиб, камхарж ва ортиқча исрофгарчиликсиз ўтказиларди. “Сендан мен кам-ми?” шиори остида бошланиб кетган маросим-маъракалар шунчалик авжига чиқиб кетди-ки, янги-янги урф-одатларни пайдо бўлганини ҳеч ким сезмай ҳам қолди. Аҳвол шунчалик кескинлашдики қарзга тўй ўтказиб, қарзга ботиб қолганларида айбни ундан-бунга солиб, ҳар-хил нохушликлар келиб чиқиб, ёш оиланинг ҳаётига зомин бўлаётганлар кўпайиб бормоқда деб талаба-ёшларга маълумот бериб ўтишди. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун “Яшаш қийин бўляпти”, “қачон бу расм-русумдан қутуламиз?”, каби сўзлар аксарият кишининг айтадиган гапи. Дарҳақиқат, биз учун бу каби миллийлигимизга путур етказаётган ғарбниниг қолдиқлари саналмиш “маданият”дан воз кечишимиз учун интилишимиз зарур.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов