Фахр-у ифтихоримиз
Демократиянинг муҳим мезони бўлган сайловлар ҳар қандай давлатнинг, халқнинг ривожи ва фаровонлигига таянч бўла оладиган кучларни саралашдир. Маълумки, халқ давлат ҳокимиятининг манбаи сифатида сайловлар орқали давлат вакиллик органларини шакллантиради. Дунёнинг ривожланган демократик мамлакатлари давлат ҳокимияти органларини сайлаш орқали шакллантириши ҳам бизга маълум. Сайлов усули қадимдан давлат ҳокимияти олий органлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлаган.
Ана шундай моҳият касб этган ва дунё тажрибасидан озиқланган ҳолда, ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва шаҳар, туман кенгашларига депутатликка номзодлар кўрсатиш қизғин тарзда ташкил этилди. Ушбу сайловлар натижасига кўра, институтимиздан тўртта номзоднинг депутатликка сайланиши ҳам фахр-у ифтихоримиз манбаидир. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар натижасига кўра, депутатликка сайланган устозлар билан яна бир бор танишиш ҳам эътибор ва эҳтиромга моликдир.
Миллий тикланиш демократик партиясидан Тўлабоев Азамжон Қурбонович - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Менежмент кафедраси доценти 81-Қумқўрғон Сайлов округидан Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлиси Қонунчилик палатасига депутат қилиб сайландилар. Жамоамиз фахри сифатида 9-Салар сайлов округидан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашига Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан институтимиз ректори, Олий таълим Кенгаши раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг депутат бўлиб сайлангани ҳаммамизнинг қувончимизга қувонч қўшди.
Шунингдек, 17-Минглола Сайлов округидан Мирзо Улуғбек тумани халқ депутатлари кенгашига сайланган Депутат Халқ демократик партиясидан институтимиз Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Чориев Рўзимурод Кунгратович, 1-Ҳасанбой Сайлов округидан Юнусобод туман халқ депутатлари Кенгашига сайланган Депутат Халқ демократик партиясидан "Физика ва кимё" кафедраси доценти Каримов Абдуваҳоб Абдусатторовичларнинг ҳам муваффақият қучиши бизни руҳлантирмасдан қўймайди. Омад сизларга ёр бўлсин!
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов