Форум-2020

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Зулфия мукофоти танловларини ўтказишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида бир қатор янгича ёндошувларни йўлга қўяётганидан хабардорсиз.

Тажриба ва кузатишлардан келиб чиқиб, ушбу ёндошувларнинг мантиқий давоми сифатида 2019/2020 ўқув йилги танловларда Республика босқичига тавсия этилган номзодлар иштирокида ўзаро фикр алмашиниш мақсадида 2020 йил 15 февраль куни «Ёшлар ижод саройи»да очиқ суҳбат ўтказилди.    

Ушбу мулоқотда номзодлар, журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш ҳамда мукофот билан боғлиқ жараёнларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар. 

Тошкентга келиш имкони бўлмаган номзодлар "ЗУЛФИЯ НОМЗОДЛАРИ-2020" группаси орқали савол йўлладилар. Форумда институтимизнинг ЕРБ факультети талабаси Дилшода Норбоева ҳам қатнашиб, ўзини қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олди. Келгусида талабамизнинг мукофотга лойиқ кўрилишида зафарлар тилаб қоламиз.

Институт хотин-қизлар қўмитаси раисаси З. Хафизова ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов