Кайковус: “Ҳамма қобилиятлардан энг яхшиси нутқ қобилиятидир”. (“Қобуснома”дан)

Ўтган якшанба куни "Ёшлар" телеканали орқали "очиқ дарс" кўрсатуви эфирга узатилганидан хабарингиз бор. Унда институтимизнинг маданият саройида барча факультетларнинг деканлари ва ўринбосарлари ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этишган. Таълимнинг сифати ва самараси асосан ўқитувчининг коммуникатив компетенциясига боғлиқ.

Муҳтарам президентимиз талаб этаётган таълим тизимидаги амалий натижалар педагог ва талабаларнинг ўз фикрини эмин-эркин ифода этишига дахдорлиги ойнадек равшан.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида, 27 декабрь куни Муҳаммад Ал - Хоразмий номидаги ижод мактабидаги ёшлар билан учрашувларидаги нутқида ҳамда 24 январдаги халқимизга мурожаатномасида ҳам ана шу масалага эътибор қаратилгани бежиз эмас.

Чунки ёшларнинг лидерлик маҳорати, етакчилик салоҳияти уларнинг нутқ маданияти ва мулоқот маҳорати, нотиқлик санъатига алоқадор.

Ушбу кўрсатувни кўриш орқали ўзингиз юқоридаги мулоҳазаларнинг қай даражада тўғрилигига иқрор бўласиз деган илинждамиз.