“Халқаро қишки мактаб-2019”

Жорий йилнинг 11-феврал куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг бир гуруҳ талабалари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Қозоғистон миллий аграр университетига "Халқаро қишки мактаб-2019" да иштирок этиш учун 9 нафар бакалавр, 4 нафар магистрант, 2 нафар таянч докторант ва 1 нафар ассистентлар жўнаб кетишди.
ТИҚХММИ талабалар делегациясини Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида муносиб кутиб олишди. Қозоғистон миллий аграр университетида "Халқаро қишки мактаб - 2019" очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур халқаро қишки мактабни Қозоғистон Миллий Аграр Университети ректори Эспелов Тлектес Исабуй ўғли очиб берди. 

"Халқаро қишки мактаб-2019" да магистрант ва талабалар АҚШ, Полша, Россия, Туркия, Испания, Шветсия, Италия, Жанубий Корея, Покистон, Финландия, Голландия, Чехия, Сербия, Қозоғистон ва бошқа давлат профессор-ўқитувчилари қўл остида малака оширадилар. Очилиш маросимида фаол қатнашган талабаларимизга сертификатлар топширилди. Таъкидлаш жоизки, бу йилги Қишки мактабда Ўзбекистондан 30 га яқин иштирокчилар қатнашмоқда. 

Бундан ташқари 13-феврал куни "Халқаро қишки мактаб-2019" нинг 3 - кунида эрта тонгдан ТИҚХММИ ҳамда Қирғизистон, Қозоғистон Республикалари талабалари билан биргаликда "Scientific Production Center of Agricultural Engineering"ишлаб чиқариш компаниясига ташриф буюришди. ТИҚХММИ талабалари  "Scientific Production Center of Agricultural Engineering" бош директори билан учрашиб, компанияда яратилган шарт шароитлар, қилинган ишлар юзасидан ахборот ва тушунчалар олди. ТИҚХММИ талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, керакли билимларни олишмоқда. 

ТИҚХММИ талабалари Қозоғистон ва Қирғизистонлик дўстларига ҳақиқий Ўзбекча ош дамлаб беришди. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонлик талаба, магистрантлар жой олган 1-талабалар турар жойида "Халқлар дўстлиги" номли концерт дастури ташкил этилди. Унда 3 мамлакатнинг миллий анъаналари, урф-одатлари акс эттирилган чиқишлар бўлди. Ўзбекистонлик иштирокчилар Ўзбекча палов, Қозоғситонлик ва Қирғизистонлик иштирокчилар анъанавий таомлари билан барчани меҳмон қилишди. 

Концерт Қозоқ миллий бахшичилик санъати билан очиб берилди. ТИҚХММИ талабалари "Халқаро қишки мактаб-2019" ташкилотчиларига институтимиз раҳбарияти, шахсан ректоримиз номидан катта салом айтиб, эсдалик совғларини топширдилар. Белоруссиялик профессор-ўқитувчи, ҳар куни ТИҚХММИ талабалари учун маърузалат, илмий-ишлар ва маҳорат дарсларини ўтиб келишмоқда. Қозоғистон Миллий Аграр Университети ёш олимлар ташаббуси билан ёшлар йили доирасида БМТ ёш олимлар агросаноат комплексининг биринчи халқаро форуми ташкил этилди. Форумнинг мақсади Қозоғистон Республикаси замонавий қишлоқ хўжалиги фани ва агросаноат комплексининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш учун ёш олимларнинг ижодий фаолиятини бирлаштириш ва ривожлантиришдан иборат.
Сув ресурсларини бошқариш, яшил иқтисодиёт, ветеринария, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси, инноватсион технологиялар ва қишлоқ хўжалигида техник воситалар, табиий ресурсларни бошқариш, агроинноватсия, ёшлар форум доирасида қуйидаги соҳаларда "старт-уп" лойиҳалари ва тадқиқот ва ривожланиш натижаларини намойиш этиш экинлар, агро-туризм, форум доирасида маҳорат дарслари ташкил этилди, бу тажриба алмашиш, профессионализмни шакллантириш имконини беради.

Халқаро ҳамкорлик бўлими услубчиси А.Хамралиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов