Истиқбол интеллектуал ёшлар билан

2019-йил 19-февраль куни бир қанча проффесор-ўқитувчилар, магистр талабалар иштирокида “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси магистрлари Намозов С., Мустафоқулов А,. Султонов С.лар ўзларининг диссертация мавзулари асосида тайёрлаган 3-чорак бўйича ҳисоботларини баҳс- мунозарага бой тарзда намойиш қилишди.

Мазкур тадбир асосида магистрлар тингловчиларга ўз мавзуларига тегишли бўлган Республикамиздаги бир қанча муаммоларни ва уларнинг ечимлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

Тадбир сўнгида “Қишлоқ хўжалиги энергия таъминоти” факультет декани Исаков А.Ж., т.ф.д. проф. Юсубалиев А.М., ва кафедранинг бошқа проффесор-ўқитувчилари томонидан бўлажак олимларимизга керакли маслаҳат ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

 “ЭТ ва ҚТЭМ” кафедраси магистранти А.Мустафоқулов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов