Давра суҳбатида
2020 йилнинг 25 февраль куни ТИҚХММИ "Экология ва сув ресурсларини бошқариш" кафедраси доценти Х. Назаров “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси қўмитаси ходимларининг қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази”да Экология ва атроф муҳит муҳофазаси, Орол муаммоларига бағишлаб экология ва атроф муҳит муҳофазаси қўмитаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат давомида қуйидаги маълумотларга эга бўлинди:
- Орол денгизининг қуриш сабаблари;
- Орол денгизининг экологияга таъсири ва салбий оқибатлари;
- Орол денгизини тиклаш мақсадида қилинаётган саъй-ҳаракатлар;
- Орол денгизи натижасида келиб чиқаётган салбий оқибатларни бартараф қилиш йўллари;
- Дастлабки кунларда эришилган натижалар ҳақида сўз юритилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати