Назарий билимлар амалда
2020 йил 25 февраль куни “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факулътети “Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги” йўналиши 2-босқич талабалари институтда олган назарий билимларини мустахкамлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро мухофазаси институтига амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида бордилар. ФМИ томонидан бириктирилган ходим гурух талабаларини 3 та кичик гурухга бўлиб хар бир гурух учун алохида машғулотлар ўтилди. Қуйидаги расмда хар бир кичик гурухнинг жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотларидан лавхалар келтирилган.
Кичик гурухлар навбатма навбат институтда ташкил этилган музейда бўлдилар ва у ердаги мавжуд бўлган экспонатлар билан яқиндан танишдилар.Эекспозиция марказида талабалар биноларнинг зилзилабардошлиги хақида маълумотларга эга бўлдилар ва эвакуация хақида маълумотларга эга бўлдилар.Сўнг гурух талабалари симуляция марказида йиғилдилар ва 8-9 баллик зилзила содир бўлса қандай харакат қилиш бўйича кўникмаларини оширдилар. Фуқаро мухофазасида ўтказилган машғулотлар талабаларга қизиқарли ва эсда қоларди бўлди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати