“Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашув”

2021 йил 17 февраль куни ТИҚХММИ мажлислар залида Институт талаба ёшлари ва профессор-ўқитувчилари ҳамда докторантлари учун “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурида Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор вазифалари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Файзиева Дилором Ҳусниддиновна-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси, Жўраев Қодир Асадович-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари, Нодир Хосиятович Жумаев- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси, Ўктамжон Шукуруллаевич Исламов- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси ҳамда бир қатор депутатлар ва экспертлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Институтимиз 1-проректори Мирзаев Баходир Суюнович кириш сўзи билан очиб бериб, ташриф буюрган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вакиллари ва эксперт мутахассисларни йиғилганларга таништириб ўтди. Давра суҳбатида мутахассислар томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини таҳлил қилиш ва уларни ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида шунингдек, мазмун-моҳияти тўғрисида маърузалар қилинди. Давра суҳбати қизғин очиқ мулоқот руҳида савол-жавоблар остида ўтди.


 

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати