Адиб ижодига бир назар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги "Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 502-сон қарори ижроси юзасидан институтимизда Ўзбекистоn халқ шоири Абдулла Ориповни ижодий меросини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар режалаштирилган.  “Адиб ижодига бир назар” рукни остида ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбир 2021 йил 20 февраль куни соат 10:00 да Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасида ўтказиш режалаштирилди. Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, институт матбуот хизмати рахбари Р.Жуманиёзов, ЕРБ факультет декани Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини  Х.Эшова, институтнинг хотин-қизлар кенгаши аъзоси З.Ҳафизова, "Ердан фойдаланиш" кафедраси ўқитувчиси Ю.Усмонова ва 1 курс талаба-ёшлар иштирок этишди.  “Сўзда сеҳр бор, шеърда эса ҳикмат”, дейилади ҳадисда. Халқимиз азал-азалдан шеъриятга ошно, шеърнинг қадрини асрлар давомида юксакларга кўтарган закий халқ.

Шу аснода халқимиз ичидан ҳам шеърият оламининг забардаст вакиллари етишиб чиққан. Мана шундай шоирлардан бири Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Орипов бўлади. Тадбирда адибнинг замонавий ўзбек адабиёти ривожига қўшган ўлкан ҳиссаси, давлат ва жамоат ишларидаги фаоллиги, ёш ижодкорларни тарбиялашдаги жонкуярлиги ҳақида сўз юритилди. Биз Абдулла Орипов деганда, буюк истеъдод эгаси, ёрқин сиймо, ҳам ижоди, ҳам ҳаёт йўли билан ибрат бўлган устоз келади, – дейди Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон. – Устознинг номлари аллақачон халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган. Биз Абдулла Орипов дейишимиз билан “Ўзбекистон – Ватаним маним”, "Мен нечун севаман Ўзбекистонни?", “Биринчи муҳаббатим” ва бошқа кўплаб шеърлар келадики, улар бугун халқ ҳикматларига айланиб кетган. Ҳар куни мадҳия билан уйғонамиз, мадҳия билан уйқуга кетамиз. Устоз халқимиз қалбидан ўзининг бебаҳо ижоди, ўтли сатрлари, олмос фикрлари билан ўрин олган ижодкор.

Хўш, бугун бизнинг шоир олдидаги вазифамиз нима? Айниқса, ёшларнинг вазифаси нима, деган саволларга шундай жавоб бераман: Абдулла Орипов шеърларидаги мазмун-моҳиятни, ҳикматни чақиш керак, келажак авлодларга бу бебаҳо меросни бус-бутун етказиш керак. У инсоннинг ҳар бир шеълари чуқур фалсафийлик, миллий руҳ, диний-ахлоқий мезонларга садоқат шоир шеърияти асосларини ташкил этади деб айтиб ўтди. Дарҳақиқат Ўзбек халқининг миллий тикланиши, ҳурфикрлилик ва мустақиллик учун курашида Абдулла Орипов шеърияти катта ўрин тутади. Шунингдек, шоирнинг ижодига унинг шеърларига қизиқувчи факультетимиз иқтидорли, ташаббускор талаба-ёшларимиз унинг шеърларини айтишди. Тадбир мазмунли бўлиб ўтди. Тадбирни ташкил қилган барча ташкилотчилага ташаккур айтамиз.

 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати