Ўзбекистонда мавзули карталарни яратиш: тарих, назария ва амалиёт
Картография давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси ва “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўртасида тасдиқланган шартномага асосан ТИҚХММИ Ер ресурсларини бошқариш факультетининг “Геодезия ва геоинформатика” йўналиши 3 босқич 2 гуруҳ талабаларига “5+1” дастури асосида “Рақамли картография асослари” мавзусида амалий машғулот дарси ўтказилди. Амалий машғулот корхонанинг “Электрон картография” бўлими бошлиғи Ж.Холиқов ва кафедра доценти С.Абдурахмоновлар томонидан олиб борилди.
Бундан ташқари талабаларга корхона фаолияти тўғрисида батафсил маълумот бериш учун ходимлар бўлими бошлиғи Н.Нозимов томонидан корхонадаги иш ўринлари, корхонада фаолият юритиш учун талабаларга қўйиладиган билим, кўникма ва тажрибалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Машғулотлар қизиқарли савол жавобларга бой тарзда олиб борилди. Талабалр электрон карталарни яратиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Геодезия ва геоинформатика” кафедраси доценти в.б. Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати