Шеърият - кўнгил малҳами
2021 йил 19 февраль куни Институт мажлислар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Инглиз тили” кафедраси ташаббуси билан факультет талаба ёшлари учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, севимли шоира Зулфия Муминова иштирокида “Учинчи Ренесанс-Буюк Уйғониш остонасида” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.
Тадбирни факультет декани Р. Хакимов кириш сўзи билан очиб бериб, талаба ёшларга ҳамда иштирокчиларга меҳмонни таништириб ўтиб, адабиёт ва шеъриятнинг инсон қалби ва ички дунёсига озуқа эканлиги хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. Тадбирда шоира Зулфия Мўминова томонидан Инсоният цивилизациясига ўз ҳиссасини қўшган буюк алломаларимиз илмий - маънавий мероси ва аҳамияти хусусида, шунингдек, буюк шоирларимизнинг Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур боболаримизнинг ижоди ва шеъриятининг инсон ҳаёти ва фаолияти ва инсон камолотида тутган ўрни хусусида маъруза қилди. Тадбир давомида шоира томонидан ўзининг шеърлари ва ижод маҳсулларидан шеърлар ўқиб бериб йиғилганларни баҳраманд этдилар. Давра суҳбати жуда қизғин руҳда бўлиб ўтди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати