Ҳамкорлик-муваффақиятлар гарови

2021йил 20 февраль куни соат 11:00да “Турон банк” АТБ илмий - инновация ўқув хонасида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари, докторантлар ҳамда талаба ёшлар учун навбатдаги семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинарда "Турон банк" АТБ Чакана хизматлар  департаменти директори Равшан Шухратович Файзиев маъруза қилди. Семинарни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани Р.Хакимов кириш сўзи билан очиб берди.

Семинарда Банк тизимида юз бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, банк тизимида амалга оширилаётган операциялар, бугунги кунда банк тизимида фаолият олиб бораётган ҳодимларга қўйилаётган талаблар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди. Семинарда  иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди, шунингдек, тадбир қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтди.

ТИҚХММИ  матбуот хизмати