Талабалар турар жойида давра суҳбати

2021 йил 19 феврал куни “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари доцентлар Ш.Ходжимухаммедова, А. Бабаджанов, А. Табаев, катта ўқитувчилар Д.Талипова, М.Рахматалиев  ва ассистентлар Н.Акрамова ҳамда Г. Ташходжаевлар иштирокида 3 - Талабалар турар жойида яшовчи “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талабалари билан учрашув тадбири бўлиб ўтди. Учрашувда "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" кафедраси доценти Ш.Ходжимухаммедова, катта ўқитувчи М.Рахматалиев ҳамда ассистент Г.Тошхаджаевалар томонидан институтимиз ректори иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ў.Умурзаковнинг “Халқ сўзи” газетасининг 2021 йил 12 февралдаги № 31 (7811) сонида эълон қилинган “Глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлаклари интеграцияси” сарлавҳасидаги мақоланинг мазмун-моҳияти талабаларга етказилди.

Минтақалараро савдо, маданий ва илмий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнининг янги босқичи бўлаётган Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар темир йўлининг қурилиши натижасида Жанубий Осиё ва Европа қитъаси ўртасида Марказий Осий орқали юк ташиш муддати, сарф-харажатларининг камайиши, Афғонистон тинчлик ва барқарорликни таъминланиши, минглаб янги иш ўринларини яратилиши, минтақанинг транзит салоҳиятининг тубдан оширилиши айтиб ўтилди. Тадбир қизғин муҳокама руҳида ўтказилиб, талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати