Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг ҳозирги ҳолатида мавжуд муаммолар

Электр энергиясини оқимини тармоқлар кесимида, айниқса 0,4 кВли тармоқларда назорат қилиб бўлмаслиги натижасида йўқотишларга аниқлик киритиш имкони йўқ. Барча ҳисоблагичларнинг кўрсатгичларини бир ойда тўлиқ ёзиб олиш ва дастурга киритиш имкони йўқ. Электр энергияси тўловларини ўз вақтида назорат қилиш имконияти йўқ. Истеъмол миқдорини назорат қилиш ва келажакда истеъмолни режалаштириш учун аниқ маълумотлар базаси мавжуд эмас. Инсон омили аралашуви сабабли ҳисоблагичларнинг алмаштириб юборилиши, носозлиги ва қанчалик даражада хатолик билан ҳисоблаётганлигини ўз вақтида аниқлаш имкони йўқ. Масъул ходимлар томонидан истеъмолчини 24 соат назорат қилиш имконияти йўқлиги сабабли электр ҳисоблагичларга ташқи таъсир кўрсатилганда, электр энергиясидан ҳисоблагичдан ташқари фойдаланиш ҳолатларида ўз вақтида хабар топиш ва бартараф этиш имконияти йўқ Электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларни ўз вақтида тармоқдан узиш ва тўловни амалга оширмагунча қайта уланмаслигини назорат қилиш имконияти йўқ. Тўловни амалга оширган истеъмолчиларни кўп холатларда ўша куннинг ўзида қайта тармоққа улаб бериш имконияти йўқ.

Жорий йилнинг 22 феврал куни “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедрасида “Электр энергиясини узатишдаги технологик шартлар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тренингда факультет декани профессор А.Ж.Исаков, доцент Н.Т.Тошпўлатов ҳамкор ташкилот етакчилари жумладан “O`zbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ “Elektr energiyasini uzatishdagi  texnologik shartlarni tahlil qilish” бўлим бошлиғи С.Л.Эшонқулов ҳамда “Elektr energiyasi hisob rejimini avtomatlashtirish” бўлим бошлиғи Б.Р.Алимовлар сузга чиқишди. Семинарда электр энергиясини узатишдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечими, инновацион технологиялар, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича суҳбатлар олиб борилди. Ушбу семинар-тренингда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва ўз фикрларини ҳам билдириб ўтишди. Семинар кўтаринки руҳда ўтди. 

Ахборот берувчи: “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси ассистенти Алишер Давиров

ТИҚХММИ матбуот хизмати