Амир Темур давлати билан Испания қироллиги ўртасидаги дипломатик муносабатлар
Испаниянинг Леида университети (Университй оф Ллеида) профессори Флоcел Сабате Cурулл иштирокида 2020 йил 29 феврал куни институт ахборот ресурс маркази видеоконферентсиялар залида “Дипломатиc релатионшип бетwеен Спаин анд Тамерлан” маъвзусидаги семинар ташкил этилди. Профессор Флосел Сабате XIV асрнинг охири ва ХV асрнинг бошларида халқаро вазият ва буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур ва Кастилия қироли ўртасидаги илиқ дипломатик муносабатлар ўрнатилгани ҳақида батафсил малумотлар бериб ўтди.
Ўша даврда Ғарб ва Шарқ ўртасида диний қарама-қаршиликлар бўлишига қарамасдан Амир Темур Европага дўстлик эшикларини очган, ўзаро қизғин дипломатик алоқалар олиб борган. У ўша даврда машҳур бўлган барча Европа қиролларига элчилар юборган ва Ғарб ҳукмдорларининг элчиларини қабул қилган. Европа жамияти, хусусан Испания халқи бу дўстликни ҳаяжон билан кузатгани, ҳатто Франтсияда Амир Темурга атаб олтин ҳайкал қўйгани, унда “Европа ҳалоскорига” деган ёзув бўлгани ҳақида кўплаб маълумотлар мавжуд. Амир Темур 1402 йилда Йилдирим Боязидни енгиб, Европани Усмонийлар зулмидан халос этган, ғарб қиролларига тенг манффатли ҳамкорликлар ўрнатиш ва бу борада битимлар имзолаш таклифларини киритган. Ўша пайтда европадан келган ҳар бир савдогарнинг ҳаёти, мол-мулки ҳимояга олинган, улардан ҳатто бож ҳам олинмаган.
Ана шу алоқалар ичида Амир Темурнинг Кастилия қироли билан олиб борган дўстлик ришталари жуда мустаҳкам бўлган. Улар хатларида ўзаро бир-бирларига яхши тилаклар билдирган ва бир-бирларини олқишлаганлар. Амир Темур ўзининг моҳир дипломати ҳисобланган Муҳаммад Кешийни Испанияга элчи қилиб жўнатган ва мана шу элчиликка жавобан Кастилия қироли Руи Гонзалес де Клавихони Самарқандга Амир Темур салтанати пойтахтига элчи сифатида юборган. Бу элчилик 1403-1406 йилларда амалга оширилган.
Руи Гонзалес де Клавихо ўзининг кўрган-билганлари ва эшитганлари ҳақида “Самарқандга — Амир Темур саройига саёҳат кундалиги” номли асарини ёзиб қолдирган. Бу асар Амир Темур салтанати, хусусан Амир Темур ва Испания муносабатлари тарихи ҳақида батафсил маълумотлар берувчи муҳим манбага айланган. Бугун янги даврда Амир Темур орзу қилган илиқ муносабатлар илмий соҳада ҳам қайта тикланмоқда ва ривожланмоқда. Семинарда “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш”, “Гидромелиоратсия”, “Йер ресурсларини бошқариш” ва “Гидромелиоратив ишларни механизатсиялаш” факултети талабалари фаол иштирок этишди. Мавзу талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати