ТОК-ШОУДАГИ ИШТИРОК

22-март Бутунжаҳон сув кунига бағишлаб институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Т.З.Султанов бошчилигида бир гуруҳ талаба-ёшлар ва профессор ўқитувчилар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Дунё бўйлаб» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Шахсий ёндашув» номли ток-шоуда иштирок этишди.

Ток-шоуда қизғин савол-жавоблар, глобал муаммолар устида мунозарали вазиятлар, экспертлар ва талабалар ўртасида фикрлар алмашинуви, таҳлиллар ҳамда бугунги кунда сув муаммоларини бартараф этиш юзасидан таклифлар бериб ўтилди. Дастур 21 март куни эфирга узатилади. Аввалроқ яъни, 12-14 март кунлари бўлиб ўтган сув кунига бағишланган танлов ҳақида бугун соат 19:10 да «Дунё бўйлаб» канали орқали эфирга узаилди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов