Назарий билимлар энди амалда
Назарий билимлар қанчалик чуқур эгалланмасин, мукаммал бўлмасин, бир кунлик амалиётнинг ўрни бўлакча. Назарий ва амалий билимлар ёнма-ён олиб борилса нур устига аъло нур, қолаверса мустаҳкам билимга пойдевор бўлажак. Ҳудди шу мақсадларни кўзлаган “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси томонидан “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” таълим йўналиши 307-гуруҳ талабалари учун институтимизнинг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган “Илмий-ўқув маркази” да ўқув амалиёти ташкил этилди. Икки ҳафта давом этадиган ушбу амалиётда талабаларга “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси доценти Баҳодиржон Амонов раҳбарлик қилмоқда.
Амалиётнинг биринчи куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида қурилган “Сув тежовчи технологиялар” билан таништиришдан бошланди. Амалиёт раҳбари томонидан суғоришнинг замонавий усуллари, хусусан, томчилатиб суғориш усули ҳақида маълумотлар аниқ фактлар ва амалий мисоллар ёрдамида талабаларга тушунтирилмоқда.
“Гидромелиорация” факультети 307-гуруҳ талабаси Азизбек Ҳасанов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати