«O’zsuvta’minot» aksiyadorlik jamiyati Toshkent shahar suv ta’minoti MCHJ да амалий машғулот
“Гидромелиорация” факултети “Сув таъминоти муҳандислик тизимлари” таълим йўналиши 306-гуруҳ талабалари кафедра доценти Абдуқодирова Малоҳат бошчилигида «O’zsuvta’minot» aksiyadorlik jamiyati Toshkent shahar suv ta’minoti MCHJ да “Ичимлик сув таъминоит” фанидан ўз амалий машғулотларини ўтқазди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октабрдаги 5847-сонли фармонига биноан 5+1 тизимини олий таълим муассасаларида жорий қилиш ва ишлаб чиқариш билан таълим жараёнини интеграциясини яхшилаш мақсадида ушбу жамиятда кафедра филиали ташкил этилган бўлиб, амалий дарс машғулотлари доимий олиб борилмоқда.
Ҳар сафарги амалий машғулот давомида институтимиз профессор-ўқитувчиларидан ташқари акциядорлик жамияти томонидан бириктирилган тажрибали ходим ҳамроҳлик қилади ва талабаларга ўз билим, кўникма ва малакасини етказиб беришга ҳаракат қилади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати