AutoCAD ва Google SketchUP дастурларини ўрганиш бўйича ўқув курси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”ни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг ижросини таъминлаш мақсадида институтимизда талаба ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун бир қатор енгиллик ва имкониятлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида тахсил олаётган ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож, оиласи “темир дафтар” рўйхатига кирган оилаларнинг фарзандлари учун DSinGIS халқаро лойиҳаси билан ҳамкорликда AutoCAD ва Google SketchUP дастурларидан фойдаланиш бўйича бир ойлик бепул ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган 18 нафар талабалар факультет декани ва “Давлат кадастрлари” кафедраси мудири Қ. Рахмоновлар иштирокида махсус сертификатлар билан тақдирландилар. Ўқув курси Давлат кадастрлари кафедраси докторанти Ш.Исмонов томонидан олиб борилди.
Ушбу ўқув курсини тамомлаган талабалар келажакда ишлаб чиқаришда, жумладан, ер тузиш ҳамда кадастр соҳаларида кенг қўлланилаётган компьютер AutoCAD ва Google SketchUP дастурларида ишлаш кўникмаларига эга бўлдилар.
Давлат кадастрлари кафедраси докторанти Ш. Исмонов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати