Волгоград давлат аграр университети билан ҳамкорлик

Ҳар қандай ҳамкорлик замирида икки томонлама манфаат ётади. Бу эса тараққиётимизнинг том маънодаги мезонидир, десак янглишмаймиз. Худди шу маънода Волгоград давлат аграр университетининг (ВолДАУ) ректори А.С. Овчинников раҳбарлигидаги делегация 18 июнь куни ТИҚХММИга ташриф буюрди. Делегация ВолДАУ ректори А.С. Овчинников, биринчи проректор Бочарников В.С., ташқи алоқалар, маркетинг ва қўшимча таълим бўйича проректори Е.Н.Патриналардан таркиб топган.

ТИҚХММИ ректори институт раҳбарларини таништириш билан йиғилишни очиб берди. Ректор институтнинг таълимий ва илмий фаолияти ҳақида муфассал маълумот берди. Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Т. Салоҳиддинов томонидан институтимизнинг хориж университет ва ташкилотлари билан йўлга қўйилган лойиҳалар, шу жумладан, Россиянинг университетлари билан ҳамкорликдаги дастурлар ҳақида маълумот келтирди.

ВолДАУ ректори самимият ила кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдирган ҳолда университетнинг ТИҚХММИ билан йўлга қўйилиши мумкин бўлган илмий йўналишлар бўйича келишиб олинди. Йиғилиш сўнггида ВолДАУ делегациясига эсдалик совғалари улашилди. ВолДАУ делегациясига “Д” бинодаги лабораториялар ҳам кўрсатилди. ВолДАУ делегацияси ТИҚХММИга ташрифидан ниҳоятда мамнун бўлди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов