Инсон одоби - жамият ободи
2 - талабалар турар жойи 4 - қават фойесида «Қиз бола одоби билан гўзал » мавзусида тарбиявий суҳбат бўлиб ўтди. Бекордан қиз болани гул демайдилар, қиз бола туғилибдики, болалигиданоқ унга гулга хос бўлган сифатлар: нозиклик, нафислик, сирлилик, гўзаллик, нафосат ва яна бу рўйхатни анча давом эттиришимиз мумкин, шулар қиз бола номи билан бирга улғаяди. Қиз бола тарбияси ўта нозик тарбиядир. Халқимизда «Онасини кўр, қизини ол», деган гап бор. Бу гапнинг замирида катта маъно мужассам. Оилада қиз бола онасининг юриш-туриш муносабати, ҳунармандлигидан дарс олади, шу хислатни ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат қилади. Қиз бола гулдек ғозал, гулдек ифорли болиши уни ҳамма корганга тарбияси ва уйини тоза тутишига қараб ҳавас қилиши керак. Ёшликдан қизларни озодаликка, ширинсуханликка, ўзидан катталарни доимо ҳурмат қилиб боришга ундаш ва ўргатиш лозим. Гулсан, гул каби бўл: Гўзал бўл, сирли бўл, нафис бўл, озода бўл! Тадбирда ГМ, ҚХМ, Иқтисодиёт факультети талаба қизлари қатнашишди.
Тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов