Докторантлар билан учрашув
Жорий йилнинг 17-июнь санасида ИТИ ва ИПКТБ бошлиғи Ш.Имомов ва бўлим ходими Н. Исмаилова институтимизда илмий-тадқиқот ишларини давом эттириб, таянч докторант ва докторантлар билан учрашув ташкил этишди. Учрашувда Ш.Имомов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Олий аттестация комиссияси томонидан ишлаб чиқилган “Илмий ишланма яратган фалсафа доктори ёки унга тенглаштирилган илмий даража эгасига фан доктори ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган изланувчига фалсафа доктори, илмий даражаларини бериш тартиби” лойиҳаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди. Бугун кунда муҳтарам Президентимиз томонидан илм аҳлига бераётган бундай кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклигини таъкидлади. Учрашув сўнгида таянч докторант ва докторантлардан 6 ой давомида қилинган илмий –тадқиқот ишларининг натижалари қай холатда эканлигининг мониторинги ўтказилди.
ИТИ ва ИПКТ бўлими ходими С.Меликузиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов