Инсон ҳуқуқларини таъминлаш — бош мақсадимиз
Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг II боб 13 моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва Қонунлар билан ҳимоя қилинади” дейилган. Шу каби масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида, бугун "Инсон ҳуқуқларини таьминлаш - бош мақсадимиз” мавзусида ZOOM платформаси орқали маънавий-маърифий тадбир режалаштирилди. Бугунги Онлайн-тадбирга! "Ер ресурсларини бошқариш" факультет декани Ш.Нарбаев, институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов ва факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Х.Эшова модераторлик қилди.
Тадбирда факультетнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар-ёшлари ва бошқа оҳловчилар, хамда Тошкент давлат юридик университетини Жиноят хуқуқ, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси профессор вазифасини бажарувчиси, юридик фанлари доктори Ниёзова Саломат Сапаровна тадбир меҳмони сифатида иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар, хусусан Жиноят хуқуқ, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси профессор вазифасини бажарувчиси, юридик фанлари доктори Ниёзова Саломат Сапаровна, "Ердан фойдаланиш" кафедраси профессор А.Алтиев, ўз маърузаларида юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг ҳар бир соҳада туб ислоҳотлар жараёни бошланди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш мақсадида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари ва бошқарув тизимини демократиялашни қўллаб-қувватлаш дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 1996 йил 31 октябрдаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тузилди. Фармонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг мақсад ва асосий вазифалари аниқ белгилаб қўйилди. 1996 йил 13 ноябрдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори Миллий марказ фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Ушбу қарор орқали Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги Низом ва Миллий марказ тузилмаси тасдиқланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази давлатга қарашли идоралараро таҳлил, тушунтириш ва мувофиқлаштириш органи ҳисобланади. Яъни, мазкур орган инсон ҳуқуқлари соҳасида давлат бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ишлар миллий режасини ишлаб чиқади, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузаларини тайёрлайди, давлат хизматчилари учун эса инсон ҳуқуқлари муҳофазаси соҳасида ахборот базасини яратади, уларни ўқитади, маслаҳатлар беради, ташвиқот ишларини олиб боради.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Марказнинг асосий мақсади бу устувор вазифаларни ҳар томонлама ҳал этиш йўли билан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий фаолият дастурини, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя этишнинг кўп жиҳатли тизимини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишдан иборатдир деб таъкидлаб ўтди. Мазкур тадбир мутахассислар томонидан алоҳида таъкидланганидек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш кафолати ҳуқуқий демократик давлат, очиқ ҳамда адолатли жамиятнинг ажралмас таркибий қисми, миллий сиёсий ва ҳуқуқий тизимнинг халқаро ҳуқуқий нормалар ҳамда мезонларга мос эканлигининг муҳим кўрсаткичидир. Бинобарин, замонавий жамиятда инсон ҳуқуқлари шахснинг ҳуқуқий мақомини тартибга соладиган ва унинг фаровон ҳамда хавфсиз турмуш кечириши, жамият ҳаётининг барча соҳасида эркин фаолият юритишини кафолатлайдиган асосий конституциявий институт ҳисобланади. Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ўзида ифодалаган демократик олий мақсадларни амалга ошириш, қадриятларни чуқур қарор топтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.Тадбир сўнгида қимматли вақтини аямай ZOOM платформаси орқали бизга ўз маърузалари билан иштирок этганликлари учун минатдорчилик билдириб, бундай тадбирларни янада кўпроқ ҳамкорлик асосида ўтказиш режалаштирилди. Бугунги Онлайн-мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда талаба-ёшлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати