Янги ўқув йилига янги режалар

Институт хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши аъзолари ўтган ўқув йили давомида унумли ишлар олиб борди десак муболаға бўлмайди, албатта. Негаки, бу  борадаги ишларни натижавийлиги  энг аввало, хотин-қизларнинг фаоллигида, илмий ишларни олиб бориш, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, шу билан бирга талаба қизларимиз учун оиладан ташқари ўқиш ва ишлашларига яхши шароитлар яратишдан иборатдир.

Бундай шароитлар яратилдики, хотин-қизларимиз унумли фойдаландилар, айниқса аёллар  муаммолари ва аёлларнинг жамиятдаги ўрни масалаларига бағишланиб ўтказилган халқаро анжуман, инновацион вазирлик томонидан эълон қилинган “40-тур Аёллар лойиҳаси” бўйича институтдан 3 та лойиҳа ижобий МТС дан ўтганлиги бунга яққол мисол бўла олади.   Нафақат республика, балки бутун хорижий давлатлар билан бу масалалардаги фикр алмашинуви институтимизга катта режалар устида ишлашимизга туртки бўлди.

Бундай тадбирлар бошида устозимизни, раҳбариятимизни хиссалари катта бўлди. Уларни айтиб ўтмаслик инсофдан эмас. Раҳматлик Ўктам Пардаевичнинг хотирасини биз хотин-қизлар жамоаси доимо ёдимизда сақлаймиз. Руҳлари шод бўлсин,  Илоҳим.  Барча қилинган ишларни сарҳисоб қилган ҳолда бу йилги ўқув йилини  "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида Ўзбекистон Мустақиллигнинг 30 йиллигини нишонлаш билан бошлаймиз. Бу ҳам барчамиз учун энг чиройли хабарлардан биридир. Институт хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши томонидан юқоридаги шиор остида байрамона кайфият билан бир қанча тадбирлар факультетлар кесимида режалаштириб олинди.

Режалаштирилган тадбирларни санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда  ташкил қилиш масалалари ва жамоа аъзоларининг  фаол аёллари томонидан ташкил этилиши бугунги йиғилишимизда алоҳида таъкидлаб ўтилди. Улар томонидан “Меҳрибонлик уйлари”га, бириктирилган мактабларга, соҳа йўналишлари бўйича ташкилот ва ҳарбий ОТМ га, шу билан бирга олиб борилаётган масалалар юзасидан ТВ каналида телекўрсатув ташкил этиш масалалари ҳам  график асосида ўтказилиши режалаштирилди.

Бу эса барча  Ўзбекистон аҳлини  байрам арафасида кайфиятни кўтариш, уларга  йиллар давомида Ўзбекистонинг истиқболга эришишдаги олиб борилган ишлари борасида суҳбатлар, очиқ мулоқотлар орқали етказишдан иборатдир. Ҳурматли жамоа аъзолари! Барчангизни  янги ўқув йили билан, шу билан бирга Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Доимо соғ-саломат бўлиб, фаолият олиб боришингизга тилакдошмиз.

 

Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ахбороти

ТИҚХММИ Матбуот хизмати