Ер ресурсларини бошқариш механизмлари
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 апрелдаги “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Сабаб - Мамлакат ичидаги айрим ҳудудлар чегаралари координаталар тизимига боғланмаган. Бу ер ҳисоботини юритиш, ер ажратиш, ер муносабатларини тартибга солиш борасида муаммоларга сабаб бўлиб келмоқда. Жойлардаги ички чегараларни аниқлашда турли муаммолар юзага келмоқда, чунки минтақаларнинг маъмурий чегараларини белгилаш ишлари тизимли ташкил этилмаганлиги эди.
Бугун 20 октябр 2018 йил 2 жуфтликда “Ер ресурсларини бошқариш” факультети “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” йўналиши 3 босқич талабаларига Ер ресурсларини бошқариш механизмлари мавзусида Очиқ маъруза бўлиб ўтди. Маърузани “Давлат кадастрлари” кафедраси доценти Нарбаев Шарофиддин Кенгешович ўқиди. Маърузада “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳодимлари Эгамбердиев Алишер Абдуғаниевич, Рахматов Ғолиб Абдуллаевич, Ўқув-услубий бошқарма ҳодимаси Мафтуна Тошева, “Ер ресурсларини бошқариш” факультети декани Зариф Муқимов ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Маърузачи талабаларга мавзуга доир тушинчаларни бериб ўтди ҳамда соҳадаги муаммоларни ечимига назарий ёндошишди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Маъруза қизиқарли ва мунозарага бой тарзда ўтди.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти