Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сон қарори ижроси юзасидан институтда таҳсил олаётган ота-онаси йўқ, боқувчиси йўқ ёлғиз аёл талаба-қизлар билан суҳбат бфёни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, билим олишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни (кейинги ўринларда-талабгорлар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилган.
Президент қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 585-сон қарори ижроси юзасидан институтдаги 33 нафар ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар билан стратегия хонасида Ёшлар масалалари ва маънавий маърифий ишлар бўйича проректор, Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси биргаликда суҳбат ўтказишди. Суҳбат давомида талаба қизларимиз ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати