Инновацион ютуқлардан хабардорлик
Назария ва амалиётнинг уйғунлиги, инновацион ғояларга интилиш, ташаббус ва ташкилотчилик тараққиётга замин ҳозирлайди. Бу эса талабаларда илмий изланувчанликни ўстиради, шакллантиради. Худди шу мақсадда “Ер ресурсларини бошқариш” факултети 3-босқич 2-гуруҳ талабалари "Карталарни лойиҳалаш ва тузиш" фанидан амалий машғулотларни ишлаб чиқариш билан узвий боғлаб, соҳадаги инновацион ютуқлардан хабардор бўлиш мақсадида "Геодезия ва геоинформатика" кафедраси ўқитувчиси А. Жураев бошчилигида "ГеоинфорумКадастр"ДУК га ташриф буюришди. Талабалар ўқув-танишув саёҳати мобайнида бу ерда карталарнинг қай тарзда яратилиши, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бу каби ўқув-танишув саёҳатларидан кўзланган мақсад талабаларнинг олаётган назарий билимларини бевосита амалиёт билан боғлаш ҳамда уларнинг кўникмасини оширишдир. Ўқув машғулотларида берилаётган билимларни мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш ва фаннинг ўзаро интегратсиясини янада мустаҳкамлаш мақсадида уюштирилган ушбу сафар талаба-ёшларда катта таассурот қолдирди. Шу ўринда "ГеоинфорумКадастр" ДУК директори Ш. Майинов га ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов