Янгича тафаккур - янгилик ва яхшилик меваси
Институтимизнинг “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедрасининг бир қатор профессор-ўқитувчилари 18 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ёриқ” МФЙ ҳудудидаги 15 - умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этдилар. Жумладан, Тадбирда, “Ёриқ” МФЙ аҳолиси вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, туман ҳокимлиги вакиллари, хотин-қизлар кенгаши аъзолари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди. Тадбирни “ Ёриқ” МФЙ раиси Ф.А.Турғунов очиқ деб эълон қилганидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилди.Тадбир ўта кўтаринки кайфиятда ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди. Тадбирда “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси мудири, доцент И.Худаев “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти” мавзусида маъруза қилиб йиғилганларга мамлакатимизда кейинги йилларда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонларидан олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий соҳалардаги ислоҳотларнинг туб моҳияти, қўлга қиритилаётган улкан ютуқлар тўғрисида алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтди.Тадбирда 15-мактаб директори Назокат Суюнбоева, “ Ёриқ” МФЙ фаоли Умида Маматқулова, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедрасининг доценти Ф.Бекчановлар сўзга чиқиб мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти тўғрисида гапирдилар. 15-мактаб директори ўринбосари Азиза Ахмедова 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Байроғи қабул қилинган кун билан йиғилганларни муборакбод қилиб залда йиғилган ота-оналар ва меҳмонлар ўртасида “БАЙРОҒИМ-ФАХРИМ” мавзусида викторина ўтказди. Ғолиблар “ Ёриқ” МФЙнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Тадбир бадиий қисмга уланиб кетди, бадиий қисмда Ўрта Чирчиқ тумани бадиий ҳаваскорлари ва 15-мактаб бадиий тўгаракларининг иштирокчилари ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ихтисослашган спорт мактаби спортчи ёшлари ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд қилдилар. Тадбирда ўзбек, қозоқ, рус, инглиз тилларида куй, қўшиқлар ижро этиб, шеърлар ўқилди. Тадбир жуда кўтаринки руҳда ва юксак савияда ўтказилди.
ТИҚХММИ матбуот хзмати