Қарор ижроси
«Гидромелиорация» факультети 3 босқич талабалари билан Фан , таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига бағишланган навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир бевосита Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 8 майдаги 3702-сонли “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2018 йил 27 декабрдаги ПК-4087-сонли “Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид” қарорининг ижросига йўналтирилган бўлиб, унда “Аму-Қашкадар” ИТХБ бошлиғи Ботир Рахимов, “Аму-Сурхон” ИТХБ бошлиги Тўлқил Алимов, “Зарафшон” ИТХБ бошлиғи Баходир Исантурдиев, “Сирдарё -Сўх” ИТХБ бошлиги Алламжон Фозиловлар жойлардаги кадрларга бўлган эҳтиёж ва уларга бугунги кунда қўйилаётган талаблар доирасида суҳбат ўтказилди. Шунингдек, 2018-2019 ўқув йили ўқув жараёни графиги асосида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш амалиётини ўтказишни ташкил этиш бўйича маълумотлар берилди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов