Пойдевор оиладан қурилади

 Жорий йилнинг 18-январь куни  институтда “Оила-жамият таянчи”шиори остида маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга  институтимизни талабалари ва профессор ўқитувчилари қатнашдилар.  Ш.Шамутолова “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи -“Оила давлат  ва жамият  ҳимоясида” мавзуси бўйича - “Оила” илмий-тадқиқот маркази Мирзо Улуғбек тумани бўлими раҳбари Н.Абдурахимова, -“Оилада тўғри муносабатларнинг ўрнатилишида диний таълимотнинг ўрни” мавзуси бўйича Мирзо Улуғбек тумани бош имом хатиби А.Маматов, - “Оилада эркакнинг ўрни ва унинг мажбурятлари” мавзуси бўйича, техника фанлари доктори академик  М.М.Мирсаидов, профессор-Т.Мавлонов,-“Аёл-оила ифори” мавзуси бўйича техника фанлари номзоди, доц. Ф.Юнусова, -“Онг остидаги биринчи пойдевор” мавзуси бўйича Тошкент шаҳар бошқармаси психологи Д. Хажимухаммедова, ТИҚХММИ психологи Ю.К.Норметовалар маъруза қилдилар. Талабалар билан қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси З.Хафизова ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш ва маънавият бўлими бошлиғи З.Хайдаровлар ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов