Яна ғолиб бўлдик

Инсоннинг қувноқ ва заковатли бўлиши унинг ҳаётини мазмундор ва завқли ўтишига боисдир. Ана шу мақсаднинг рўёбини интеллектуал ва кўнгилочар дастурларда янада теранроқ ҳис этиши мумкин.      

16 май куни "Қувноқлар ва зукколар" кўрик- танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда 5 та таълим муассасасининг талаба ёшлари ўз жамоалари билан қатнашишди. Улар орасида Тошкент фармацевтика институти, Тошкент шарқшунослик институти, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши бўлиб улар билан институтимиз ёшлар жамоаси мусобақалашди.

Шуни фахр-у ифтихор билан айтиш мумкинки, институтимизнинг "ТАРҒИБОТ" жамоаси талаба ёшлари 1 - ўринни қўлга киритиб кейинги босқичга йўл олди. "Тарғиботчилар" бундан кейин ҳам ғолиблик байроғини қўлдан бермаслигига ишонамиз ва уларга омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов